» Заковат »  интеллектуал ўйини

23-   январь   куни   тарих   фани   ўқитувчиси   Қ. Тинчикова  бошчилигида      январ    ойи      тарих-ҳуқуқ    фан    ойлигининг  ойлик    иш  режасига мувофиқ 9-11 синф ўқувчилари ўртасида «Заковат»   интеллектуал ўйини ўтказилди.

«Заковат» интеллектуал ўйинида жами 24 нафар ўқувчилардан ташкил топган 3-та жамоа иштирок этди. Ўқувчиларга тарих фанга доир саволлар мантиқий саволлар турида тайёрланиб, гуруҳ иштирокчиларига тақцим этилди. Ўқувчилар берилган саволларга ўз билим ва кўникмаларига асосланиб, атрофлича жавоб бердилар.

Берилган саволларга 10-синф ўқувчиларида Н. Қуралбаев, Ж. Садиков,А. Турсинбаева Н. Атамбаева, С. Турсинова, С. Сардарова, 9- А. Абуева, Ч. Турекабулов, М. Кулатова, М. Ойдуллаева, 11- синфдан Э. Турганбаева. Э. Тилегенова, Д. Жусипова, А. Нурбекетова, М. Нурназарова, Ж. Серикбаева. А. Кайпназаровалар фаол иштирок этиб, улар бошқарган гуруҳ ўзаро беллашдилар. 10-синф жамоаси беллашувда 20-та саволнинг 18 -тасига тўғри жавоб бериб жами тўплаши мумкин бўлган 100 баллдан 90 бални қўлга киритиб, фаҳрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа мактаб маъмуриятининг мақтов ёрлиғи билан такдирланди.