“Биз  гиёҳвандликка  қаршимиз”

Мактабда  февраль  ойи   давомида   “Биз  гиёҳвандликка  қаршимиз” шиори  остида  мактаб  ўқитувчи   ва  ўқувчилари  иштирокида   тадбирлар ташкил  этилди. 2020 йил   10-февраль куни  расм  фани  ўқитувчиси  А.Садикова “Биз  гиёҳвандликка  қаршимиз ” шиори  остида  1-4 синф  ўқувчилари   ўртасида  ўтказди  ва  5-7 синф  ўқувчилари  ўртасида  17-февраль  куни   расмлар   танловини  ўтказди.Мактабнинг  7-11 синф  ўқувчилари  ўртасида “Биз  гиёҳвандликка  қаршимиз ” шиори  остида  плакатлар  танлови  ўтказилди  ва  энг  яхши  плакат  деб  7-синф  ўқувчилари  эгаллади. Жисмоний  тарбия  фани  ўқитувчиси    Ж.Нарбаева  1-4 синф  ўқувчилари   ўртасида  “Биз  гиёҳвандликка  қаршимиз ” шиори  остида қувноқ  стартлар  мусобақасин  ўтказди.Мактабнинг  жисмоний  тарбия  ўқитувчилари  Қ.Умирзаков  ва  Ш.Бобакуловлар   мактабнинг  9-11 синф  ўқувчилари  ўртасида  “Волейбол ” ва  “Баскетбол ”  спорт  мусобақаларин   ўтказди.Мактабнинг  9-11 синф   ўқувчи  қизлар   ўртасида 18-февраль куни   туман  ИИБ  ХПБ  Хотин қизлар  масалалари  бўйича  катта  инспектори  майор  Каюмова  Феруза  билан   давра  сухбат  ўтказилди. Мактабда  “Гиёҳвандлик келтирар кулфат” мавзусида туман  имоми  Т.Абдурахманов ва  “Бирлик ”махалла фуқоралар йиғини  раиси  Х.Асланов ва “Бирлик ” МФЙ га хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори капитан З.Ахмедовлар   иштирокида давра  сўхбати  ўтказилди.Туман  ИИБ  профилактик   инспектори   Р.Умаров  ва  туман Ёшлар итфоқи  кенгаши  раиси  Е.Туремуратов билан  мактабнинг  9-11 синф ўқувчилари   ўртасида   “Гиёҳвандлик  ва  наркожиноятчиликни  олдини  олиш”  мақсадида  учрашув  ўтказилди.Учрашувдан  сунг   ўқувчиларга   гиёхвандликнинг  салбий  оқибатлари    мавзусида   видео  ролиг  кўрсатилди.  2020 йил  24-февраль куни  туман  саломатлик  маркази   хамшираси   Г.Хатамова  билан  мактабнинг  9-11 синф  ўқувчилари  ўртасида  “ Гиёҳвандлик   умр  заволи ” мавзусида  учрашув  ўтказилди.Мактабнинг  5-11 синф  рахбарлари  “Биз  гиёхвандликка  қаршимиз  ”  мавзусида  очиқ  дарс   ўтказди.Мактабнинг      1-4  синф  рахбарлари  томонидан  йўл  харакати  дарси  бўйича “Йўл  қойдалари ” га  риоя  қилиш   мавзусида  очиқ  тарбиявий  соати  ўтказилди.