“Тўгараклар ярмаркаси”

Ўқувчилар ўртасида  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш , уларнинг қизиқишларига кўра  замонавий тўгараклар фаолиятини  йўлга қўйиш  орқали ёшларнинг  бўш вақтини мазмунли  ташкил этиш мақсадида  ҳудудларда  “Тўгараклар ярмаркаси” бўлиб ўтди жумладан , мактабимизда   18- апрел  куни  ўқувчилар ўртасида  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш , уларнинг қизиқишларига кўра  замонавий тўгараклар фаолиятини  йўлга қўйиш  орқали ёшларнинг  бўш вақтини мазмунли  ташкил этиш мақсадида    Ахборот- ресрус маркази ва “Баркамол авлод болалар маркази ” томонидан “Тўгараклар ярмаркаси ”ўтказилди . Ярмарка ўтказиладиган жой байрамга мос безатилди .Китоб кўргазмалари ташкил этилди. “Баркамол авлод болалар марказдаги ” уч йўналиш бўйича тўгараклар  ўзларининг ижод намуналарини кўргазма шаклида намойиш этишди. Тадбирга туманимиз мактабларидан тўгаракка  қатнашувчи ўқувчилар  ҳамда китобхонлар  таклиф этилди .  Тадбирни Ахборот-ресурс маркази ходими Гулшан Тўхтаева олиб борди .Тадбирни очиб бериш учун сўзни “Баркамол авлод болалар маркази ”  услубшуноси Гулниса Нарбаева сўзга чиқиб ўқувчиларга баркамол авлод болалар марказида тўгараклар фаолияти тўғрисида ҳамда шу тўгаракларга аъзо бўлишини таклиф қилиб ўтди. 1-умумтаълим мактаб ўқувчилари  ўз истеъдодларини  намойиш этишди .Турдибаев Қажимухан “Думбира” куйини ижро этди . 2-умум тъалим мактаб ўқувчилари “Хумо қуши” рақсини намойиш этишди. 1- мактабнинг 10-синф ўқувчилари Ғафур Ғуломнинг “Шум бола ” асаридан  саҳнали кўриниш намойиш этишди.3- синф ўқувчилари Ватан , Китоб  ҳақида  шеърлардан намуналар айтишди.Ахборот-ресурс маркази ходими Замира Қутлиева  “Китоб одамийлик мулки ”мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этиб , кўргазма билан ўқувчиларни таништириб ўтди. Тўгаракларга ва кутубхонага янгидан  ўқувчилар ўзи қизиқишлари билан аъзо бўлишди.