29-апрел куни 1-сонли ИДУМда 4-синф ўқувчилари «Бошланғич синф билан хайрлашув» кечасини ташкил қилишди. Кечада болажонларнинг ота-оналари ва таълим берган устозлар иштирок этишди. Тадбирни мактаб директори Ж. Тайрбеков очиб бериб, ўқувчиларимизни юқори синфдаги ўқишларига омад тиладилар. Тадбир давомида 4-синф ўқувчилари ижросидаги шеърлар, куй-қўшиқлар ва рақслар барчани ҳушнуд этди. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир. Бошланғич синфда олинган билим ҳам бир умр йўлимизни ёритгувчи шамчироқ кабидир. Илк бор қўлимизга қалам тутиб, саводимизни чиқарган биринчи устозимиз билан хайрлашиш дилни анча хира қилади. Бизни шу даражага етказган муҳтарам устозларимиз доим соғ бўлишсин.