Сўнгги қўнғироқ — бу битирувчилар ва уларнинг оилалари интиқлик билан кутадиган анъана.

Сўнгги қўнғироқ — бу битирувчилар ва уларнинг оилалари интиқлик билан кутадиган анъана.

Бу тадбир ўқувчиларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, кексаларга ва устозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳаббат каби туйғуларни шакллантиришга ҳамда замонавий касб-ҳунарга эга бўлиш иштиёқини жонлантиришга йўналтирилган бўлиб, битирувчиларни кейинги йиллардаги катта ҳаётлари учун керакли қувват ва яхши кайфият билан таъминлайди.

Бугун ушбу муносабат билан Конимех туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Руслан Рўзиев, маҳалла фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этиб, ўқув йили сарҳисоб қилинди, билимлар беллашуви, спорт мусобақалари, турли танловларда ва мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар.