Мактабимизда 24 -декабр куни 1-синф ўқувчиларининг “Әліппеге рахмет!”
номли саводхонлик байрами бўлиб ўтди. Байрамга ўқувчиларнинг ота-оналари,
ўқитувчилар ва бошланғич синф ўқувчилари қатнашди. Саводхонлик байрамида ўқувчилар
ўзларининг алифбедан ўрганган ҳарфларига, устозларига, ота- оналарига, Алифбега бағишлаб
шъерлар, қўшиқлар айтдилар. Ўқувчилар томонидан айтилган қўшиқлар
ва ижро этилган рақслар йиғилганлар кўнглига кўтаринки руҳ бағишлади.