“Энг   билимли  ўқитувчи”  

Ўқитувчилар  ўртасида   ўтказилган  “Заковат”  интеллектуал   ўйинида   бошланғич  синф  ўқитувчилари   фаол   қатнашди.  Ўқитувчилар     учун   15 та   савол   ўйналди.  Саволлар   жуда    қизиқарли  тузилган.  Ўқитувчилар   ўртасида  ўзининг   билимини    кўрсата   олган  ёш  ўқитувчимиз  Тагаева  Гулшира   “Энг   билимли  ўқитувчи”   номинациясига   эга  бўлди.   Ўйинда  яхши  натижа   кўрсатган   ўқитувчи  ва  ўқувчилар  мактаб  раҳбарияти   томонидан   фаҳрий  ёрлиқлари  ва  Садыкова  Азиза  мактаб  кутубхоначиси  томонидан   китоб   совғаси  билан   тақдирланди.   Математика   фанидан  3- синфда «Екі  таңбалы  сандарды  қосу  және  азайту»  мавзусида  «Маҳорат   дарси»  ўтказилди.  Дарсларда   ўқитувчилар янги  педагогик   технология  усулларидан  фойдаланиб, қизиқарли  ўтди.3-  синф  ўқувчилар   билан   «Ўйла,  изла  топ!»  мусобақаси  ўтказилди.  Мусобақада  синф ўқувчилари  гуруҳга   бўлиниб  олиб,  бир-бирининг   билимларини,   логик  изланишларини  ўртага  солди.  Саволлар  ҳар  хил  мавзуларни    ўз  ичига  олган.Ўқувчилар   ўртасида  бўлиб  ўтган   ўйинга  3-синфдан  4 ўқувчи,  4- синфдан  4  ўқувчи   қатнашди.  Ўқувчилар   учун   бўлган    ўйинда  45 -та  савол   ўйналди.  Саволлар   ҳар хил  мавзуларни   ўз  ичига  олган.  Ўйин   сўнгида   ҳарбир  синфга   номинациялар   берилди.3-синфнинг   жамоасига “Иқтидорли  жамоа”,  4-синфга  “Иноқ  жамоа”  деган  номлар  билан   тақдирланди.   Ўқувчилар  ишида   ўз  билими  билан  яхши  қатнаша  олган  4-синф   ўқувчиси   Уразбаева  Аружанга   “Энг   билимли   ўқувчи”  номи   берилди.