“Декабрь – Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”да ўқувчи-ёшларнинг ҳамда халқ таълими тизими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида республиканинг барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Конституция – қомусимиз, фахримиз” мавзусида очиқ дарслар ташкил этиш режалаштирилган. Шу муносабат билан туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида очиқ дарслар, тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан мактаб синфлари ва мактаб маънавий маърифий ўқувчилар иштирокида “Конституция – фахрим” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 7 – 11 синф ўқувчилари томонидан турли чиқишлар ва Конституция моддаларини айтишди, бош қомусимиз ҳақида шеърлар айтиб, қўшиқлар куйлашди.