«Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир»

25 май куни республикадаги барча умумтаълим мактабларида «Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир» ғояси остида ўқув йили якунларига бағишланган тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтади.Мактабимизда 2017-2018 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар «Қадрдон мактабимиз бағрида ўқибўрганиш, доимо изланиш, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз шиори остида ўтказилади ,жумладан мактабимизда  бу тадбирга  тайёрланиш жуда  қизиқарли бўлиб   бошланди .Тадбир жорий йилнинг 25 май  эрталаб соат 08:30-да Ўзбекистон Республикаси  мадҳияси  билан  бошланди .

Тадбирни Конимех тумани  хокими  Мурат  Эгамқулов   очиқ   деб эълон  қилди  ва      тадбирнинг асосий ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир» деган иборасининг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга  тушунтириб янги  уқув йилига  яхши  қатнашишига тилакларини  билдирди   ва  ХТБ      шуъба  раҳбари    С.Қанатова ўқув йили якунларига  қатнашган  барча  уқувчилар  ва ўқитувларни  табриклади  .

Tадбирга туман  ва мактаб фан  уқитувчилар  хамда  мактабни  50  ва  40  йиллик  битирувчилари  билан  бирга    ота-оналар қатнашдилар.2017-2018 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирни 4- синф  уқувчилари  томонидан  тайёрланган  саҳнали  кўринишлар , мусиқали  чиқишлар  билан  бошланди . Сунгира тадбирларда ўқув йили давомида республика ва халқаро фан олимпиадалари, мусиқа танловлари ва спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган, билимлар беллашуви, инновацион олимпиада ва «Умид ниҳоллари»да фаол қатнашган ўқучилар, аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулққа эга бўлган, босқичли назорат имтиҳонларидан озод бўлган ёшлар фахрий ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди , жумладан вилоятда  бўлиб   ўтган     фан  олимпидаларида  информатика  фанидан  Нурғаним  Таймасова , инглиз  тилидан  Гаухар Ахметова , рус  тили фанидан  Нишана  Турсинбаева ,  Қозоқ  тили  фанидан   Гулшат  Қалбаеваларни  туман  раҳбарияти  томонидан  Фахрлий  ёрлиқ  ва  Диплом  билан  таъдирланди ,  туманда  бўлиб  ўтган  фан  олимпидаларига  қатнашган  уқувчиларга   мактаб   томонидан  фахрлий  ёрлиқлар  берилди .“Умид   ниҳоллари”   спорт   мусобақасида   Бокс  тури  буйича  ғолиб  деб  топилган  уқувчиларга   8- синф  Ж.Садиқов  ва 10-синф  уқувчиси  З.Алдабергеновларга  Диплом  берилди.

Ўтказиладиган тадбирларда битирувчилардан пул маблағларини йиғиш, синф  раҳбарлари ва ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим қилиш ҳамда тантаналарни ўқувчи ёки ўқитувчиларнинг хонадонларида, ресторан  ёки  қаҳвахоналарда  ўтказиш  ўқувчи-ёшлар ҳаётига мос бўлмаган ортиқча дабдабабозликни чеклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб уқувчи  ва ота-оналарга  айтилиб  ўтилди  ва тадбир ва соат 10:00да якунланади.

Подобрать диплом срочно Нефтекамск. Это издержки, и они большие. В настоящее время расходные материалы для того же http://diploman-ru.com/ диплома стоят около 800 рублей. Кроме того, оборудование необходимо регулярно обслуживать. Просто чтобы уточнить, мы эксперты, и мы полностью понимае

Ответить

Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *